Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ракета ва дрон ҳужумларини қоралади

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ракета ва дрон ҳужумларини қоралади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада ёмонлашуви, жумладан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳудудига ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумлари муносабати билан чуқур хавотир билдиради.

Тинч аҳолига, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатиш билан боғлиқ, шунингдек, минтақа давлатлари хавфсизлиги ва халқаро кема қатновига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Халқаро ҳуқуқ нормаларига, жумладан, давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тамойилларига қатъий риоя этилиши зарур, деб ҳисоблаймиз.

Юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш фақат сиёсий-дипломатик воситалар орқали, мулоқот ва ўзаро ҳурмат асосида амалга оширилиши лозим.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва минтақа давлатларининг Яқин Шарқда кескинликни юмшатиш, можаронинг янада кенгайишининг олдини олиш ва барқарор тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.

Киритилди: 11:32 13.09.2026. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!