2 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон томони Россия томонининг эътиборини РФда Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ва уларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари тобора кўпайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга қаратди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Бир кун олдин Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг мингдан ортиқ фуқароси Россия томонидан ёлланиб, Украинадаги урушга жалб этилгани ҳақидаги маълумотлар ваколатли органлар томонидан ўрганилаётганини маълум қилганди.