Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ТИВ: "Афғонистон томонидан "Термиз" чегараолди савдо марказидаги концертларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олинмаган"

Ўзбекистон ТИВ: "Афғонистон томонидан "Термиз" чегараолди савдо марказидаги концертларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олинмаган"

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон муваққат ҳукуматидан чегара яқинидаги «Термиз» халқаро савдо марказида концертлар ва мусиқа жўрлигидаги тадбирларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай мурожаат олмаганини маълум қилди.

Ўзбекистон Афғонистон муваққат ҳукумати вакилларидан чегара яқинидаги «Термиз» халқаро савдо марказида концертлар ва мусиқа жўрлигидаги тадбирларни бекор қилиш тўғрисида сўров олмаган. Бу ҳақда «Газета.uz»га Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, Афғонистоннинг Atlas Press хусусий нашри манбаларга таяниб, «Толибон» Ўзбекистон расмийларига шундай сўров йўллагани ва бу талаб бажарилмаса, Афғонистон фуқароларига ушбу савдо майдонига ташриф буюришни тақиқлаш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эди.

ОАВ маълумотларига кўра, мажмуага ташриф буюрувчилар учун мусиқий дастурлар ўтказилиб, ўзбекистонлик санъаткорлар кечки концертлар билан чиқиш қилган.

Август ойи охирида Афғонистон билан чегарада «Термиз» халқаро савдо маркази очилди. Эркин савдо зонасида тўлов сифатида АҚШ доллари, евро, рубль ва юанни қабул қилишга рухсат берилади. У ерда махсус йўлак орқали кириш визасини расмийлаштирмасдан 15 кунгача кириш тартиби амал қилади, яъни Афғонистон фуқаролари ушбу марказга Ўзбекистон визасини олмасдан ташриф буюришлари мумкин.

Манба: Газета.uz

Киритилди: 14:14 15.10.2024. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!