Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг "Рубин" клуби марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Эронда давом эттиради.
Хабарларга кўра, ҳимоячимиз "Истиқлол" билан 2 ёки 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Музокаралар якуний босқичда.
Маълумот учун, теҳронликлар сафида миллий жамоамизнинг яна бир футболчиси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепади.