"Quit Like Sweden" ташаббус платформаси Ўзбекистонда сигаретнинг хавфсизроқ альтернативларини тақиқлаш соғлиқни сақлаш соҳасида йиллар давомида эришилган ютуқлардан воз кечиш хавфини туғдириши мумкинлигини огоҳлантирмоқда.
2024 -йил 11 декабрда Тошкентда бўлиб ўтган тадбирда чекишни ташлаш ва зарарни камайтиришга бўйича миллий ва халқаро экспертлар ҳукуматнинг тамаки муқобилларини тўлиқ тақиқлаш бўйича хавотир билдиришди. Ушбу чора мамлакатдаги 2,5 миллион нафар чекувчини чекишни давом эттиришга мажбур қилиб, уларни чекишни ташлашга ёрдам берадиган самарали воситалардан маҳрум этиши мумкин.
Яқинда Ipsos томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонда никотин пакетларидан фойдаланувчиларнинг учдан икки қисми соғлиғини яхшилаш, асосан чекишни ташлаш учун улардан фойдаланади. Энг хавотирли томони шундаки, фойдаланувчиларнинг аксарияти, агар бу муқобиллар мавжуд бўлмаса, сигарет каби зарарлироқ маҳсулотларга ўтишини билдирган.
Бу орада Швеция каби давлатлар зарарни камайтириш стратегияларини қабул қилиб, муқобилларни қулай ва арзон нархларда тақдим этиб келмоқда. Натижада, Швецияда маҳаллий аҳолининг чекиш даражаси атиги 4,3 фоизга тушиб, дунёда биринчи бўлиб «чекишдан холи» давлат мақомини қўлга киритди. Солиштириш учун, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 10,6 фоизни ташкил этади ва ҳар йили 18 500 дан ортиқ одам тамаки билан боғлиқ касалликлардан вафот этмоқда.
Ўзбекистонлик истеъмолчиларнинг деярли тўртдан уч қисми никотин пакетлари чекиш даражасини камайтиришга ёрдам бериши мумкинлигига ишонади. Бундан ташқари, учдан икки қисми ҳукумат кам зарарли вариантларни, жумладан, никотин пакетлари, электрон сигаретлар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотларини фаол қўллаб-қувватлаши керак деб ҳисоблайди.
"Quit Like Sweden" асосчиси Суэли Кастро шундай деди: «21-асрда ҳамон тамаки зарарини камайтиришда 20-аср усулларидан фойдаланаётганимизни тасаввур қилиш қийин. Швеция, Янги Зеландия ва Буюк Британия каби давлатлар чекувчиларни ҳалокатли сигаретлардан хавфсизроқ муқобилларга ўтказишни қўллаб-қувватлайдиган исботланган чора-тадбирларни қабул қилиб, соғлиқни сақлаш соҳасида ижобий натижаларга эришмоқда. Ўзбекистонда эса 2,5 миллион одам учун бу имконият йўққа чиқиши мумкин.»
Швециялик шифокор, Жаҳон Тиббиёт Ассоциациясининг собиқ раиси, Швеция Тиббиёт Ассоциациясининг собиқ президенти ва бош директори бўлган доктор Андерс Милтон шундай деди: «Швециянинг чекиш даражасини дунёдаги энг паст даражага туширишдаги муваффақияти тасодифий бўлмади. Бу илмий асосланган зарарларни камайтириш стратегияларини қўллаш ва чекувчилар учун хавфсизроқ муқобилларни қулай ва оммабоп қилиш даражасини таъминлаш натижасидир. Ушбу ёндашув кўплаб ҳаётларни сақлаб қолди ва чекиш билан боғлиқ касалликларни кескин камайтирди. Ўзбекистон ҳам ушбу исботланган моделни қабул қилиб, жамоат саломатлиги тарихини яратиш имкониятига эга, ёки тараққиётга қарши юз ўгириши мумкин.»