Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон руҳий саломатлик бўйича дунёда охирги ўринлардан бирида

A A A
Ўзбекистон руҳий саломатлик бўйича дунёда охирги ўринлардан бирида

Жаҳон бўйлаб руҳий ҳолатни ўрганувчи Mental State of the World тадқиқотига кўра, Ўзбекистон 83 давлат орасида 74-ўринни эгаллади. Бу мамлакат аҳолисининг умумий психологик ҳолати етарлича яхши эмаслигини кўрсатади.

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача руҳий саломатлик индекси 54,5 баллни ташкил этган. Солиштириш учун, дунё бўйича ўртача кўрсаткич — 63 балл. Бу дегани, дунё аҳолиси ойнинг 21 кунида ўзини яхши ҳис қилса, ўзбекистонликлар бу кўрсаткичдан анча орқада.

Шунга қарамай, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижани кўрсатган. Қозоғистон — 76-ўрин (52,3 балл), Қирғизистон — 79-ўрин (51,2 балл), Тожикистон эса 80-ўринда (51,2 балл) жойлашган.

Энг яхши руҳий ҳолат Доминикан Республикаси (89 балл), Танзания (85,2 балл) ва Панамада (84,4 балл) қайд этилган. Эътиборлиси, уруш бўлаётган мамлакатлар — Украина (70-ўрин), Россия (24-ўрин) ва Исроил (4-ўрин) каби давлатларда ҳам руҳий саломатлик кўрсаткичлари юқори (https://sapienlabs.org/wp-content/uploads/2025/02/Mental-State-of-the-World-2024-Online-Feb-26.pdf).

Киритилди: 13:51 15.07.2025. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!