Ўзбекистон Россияда Топ-10 севимли саёҳат йўналишига кирди.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
“Севимли деганда - биз энг кам шикоят бўлган йўналишни назарда тутамиз. Бутун фаолиятимиз давомида туроператорлардан ушбу мамлакат борасида бирорта жиддий шикоят тушмаган”, дея аниқлик киритди директор.
У, шунингдек, Ўзбекистон сайёҳлик йўналиши сифатида бир неча йилдан буён кетма-кет 20% ўсиш қайд этаётганини таъкидлади.