Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон Россия бизнеси учун энг очиқ ва истиқболли бозор - Злигостев

Ўзбекистон Россия бизнеси учун энг очиқ ва истиқболли бозор - Злигостев

Айни дамда Ўзбекистон Россия бизнеси учун саноат кооперациясини ривожлантириш нуқтаи назаридан энг очиқ ва истиқболли бозор, деди Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев Екатеринбургда бўлиб ўтаётган "ИННОПРОМ-2022" халқаро кўргазмасига ташрифи доирасида.

Айни дамда Ўзбекистон Россия бизнеси учун экспорт етказиб беришни диверсификация қилиш ва саноат кооперациясини ривожлантириш нуқтаи назаридан энг очиқ ва истиқболли бозор ҳисобланади, деди Злигостев.

Кўргазма доирасида Россия савдо вакили Ўзбекистон бозорига киришнинг ўзига хос жиҳатлари билан танишиш истагида бўлган рус компаниялари билан 30 дан ортиқ учрашувлар ўтказди.

Злигостев тулалик тадбиркорларнинг банк ҳисоб-китоблари, сертификатлаштириш ва мамлакатимизнинг асосий ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ саволларига жавоб берди.

Тула вилояти стендига ташриф буюриб компания вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказди. Учрашувда асосан Тулалик ыурилиш корхоналари иштирок этди. Маълумки, бугунги кунда қуририлиш соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётининг энг устувор тармоқларидан биридир.

Киритилди: 09:11 07.07.2022. Ўқилди: 1683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!