Sofascore портали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Россияга қарши ўртоқлик учрашувидаги футболчиларимизга қўйилган баҳоларни эълон қилди.
Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида кечган баҳсда Фабио Каннаваро шогирдлари икки тўплик устунликка эга бўлганига қарамай, якунда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Статистик портал маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон сафида энг яхши кўрсаткични Беҳруз Каримов қайд этди. Гол муаллифининг ҳаракатлари 7,3 баллга баҳоланди.
Дарвозабон Назаров 6,9, Достонбек Ҳамдамов 6,8 балл олди. Аббосбек Файзуллаев ва Маҳамаджоновга 6,7 баллдан қўйилди.
Жамоа сардори Элдор Шомуродов 6,5 баллга лойиқ кўрилган бўлса, Абдумажидов 5,5 балл билан терма жамоамиздаги энг паст кўрсаткични қайд этди.
Ўзбекистон футболчиларининг Sofascore баҳолари:
Каримов — 7,3
Назаров — 6,9
Ҳамдамов — 6,8
Файзуллаев — 6,7
Маҳамаджонов — 6,7
Ғаниев — 6,6
Мозговой — 6,6
Шомуродов — 6,5
Эсанов — 6,3
Ўрозов — 5,9
Абдумажидов — 5,5
Россия терма жамоасида эса Садулаев ва Батраков 7,2 баллдан олиб, энг юқори баҳога сазовор бўлди. Кисляк, Гладишев ва Мелёхиннинг ўйини 7,0 баллга баҳоланди.
Россия футболчиларининг Sofascore баҳолари:
Садулаев — 7,2
Батраков — 7,2
Кисляк — 7,0
Гладишев — 7,0
Мелёхин — 7,0
Обляков — 6,7
Тюкавин — 6,5
Сильянов — 6,5
Круговой — 6,4
Сафонов — 6,4
Вахания — 6,0
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон мағлубиятга учраган бўлса-да, ҳар икки жамоа футболчилари орасида энг юқори балл айнан Беҳруз Каримовга тегишли бўлди.