Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларининг Россия армияси сафида урушда қатнашгани юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ маълумот берди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинага қарши урушда қатнашган 1110 нафар ўзбекистонлик фуқарога оид хабарлар текширилмоқда.
"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши қонунчилигимизда тақиқланган. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, тегишли чоралар кўрилади", — дея қўшимча қилди ТИВ вакили.
Аввалроқ Украинанинг “Хочу жить” лойиҳаси Россия армияси сафида жанг қилаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумотларни эълон қилган эди.