Норвегияда жойлашган Бутунжаҳон уруғ омборига Ўзбекистондан қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва буғдойнинг 20 дан ортиқ маҳаллий навлари уруғи топширилди.
Бу омборда уруғлар табиий офатлар, можаролар ёки техник носозликлар туфайли ўсимлик турларининг йўқолиш хавфини камайтириш мақсадида сақланади.