Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Давлат котиби Венесуэлага ҳарбий зарба бериш ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

АҚШ Давлат котиби Венесуэлага ҳарбий зарба бериш ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ Венесуэлага зарба беришга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

АҚШ давлат котиби бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

Рубио Miami Herald газетасининг Венесуэлага режалаштирилган зарбалар ҳақидаги хабарига жавоб берди.

"Сизнинг "манбаларингиз", гўёки "хабар берган" бўлиб, сизни алдаб, сохта хабарлар ёзишга мажбур қилишди", — деди Давлат котиби.

Бунгача Венесуэла билан чегарадош Тринидад ва Тобаго мудофаа кучлари шай ҳолатга келтирилиб, АҚШ жанубий қўмондонлиги Кариб ҳавзасида операцияга тайёргарлик кўрилаётганини эълон қилган эди.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 1347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!