Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия Европа Иттифоқига нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди

Россия Европа Иттифоқига нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди

Россия 19-санкция пакетининг маъқулланишига жавобан Европа институтлари ва Европа Иттифоқи давлатларининг бир қанча вакилларига киришни тақиқламоқда.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

"Ушбу нодўстона ҳаракатларга жавобан Россия томони Европа институтлари, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва мамлакатимизга кириши тақиқланган бир қанча Европа давлатлари вакиллари рўйхатини сезиларли даражада кенгайтирди", — дейилади хабарда.

Бу рўйхатга, хусусан, хавфсизлик идоралари, ҳукумат ва тижорат ташкилотлари ходимлари, шунингдек, Россия Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда иштирок этган деб ҳисоблаган Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа Ғарб давлатлари фуқаролари киради.

Киритилди: Бугун 06:27. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!