“Андижон шаҳридаги 36-умумтаълим мактабидаги ҳолат” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан
муносабат билдирилди.
Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
❗️Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 22-октябрь куни соат 17:00 лар чамасида мактабнинг хўжалик ишлари бўйича масъули, ЧЁТ раҳбари, қоровул ва бир нафар ўқитувчи дарсдан кейин кечки овқатланиш жараёнида техник спиртни истеъмол қилганлари аниқланган.
Ушбу ҳолатда мактаб директори вазифасидаги Ф.Р (аёл киши) ишдан сўнг уйига қайтган ва мазкур жараёнларда иштирок этмаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари давом этаётгани маълум қилинди.