Олдинда фақат — Хитой, орқада — Қозоғистон, Ҳиндистон, Эрон ва бошқалар.
Баҳрайнда бўлиб ўтган III Осиё ёшлар ўйинларида 45 мамлакатидан 4000 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этди. Ўзбекистонлик спортчилар 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза, жами 81 та медаль қўлга киритишди.
Таққослаш учун — I Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон 3 та бронза, II Ўйинларда — 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган, деб хабар қилмоқда Олимпия қўмитаси.