Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб Қўшма баёнотни имзоладилар.
Етакчилар ҳузурида турли йўналишларда, шу жумладан:
– савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш;
– фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорлик;
– геология фанлари, геологик қидирув, фойдали қазилмалар ва ер ости сувларини излаш ҳамда кончилик соҳаларидаги ҳамкорлик;
– рақамли трансформатсия, инновациялар ва рақамли ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
– ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик;
– мактабгача ва мактаб таълими тизимига рақамли таълим платформасини жорий этиш бўйича ҳамкорлик;
– таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик;
– рақамлаштириш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги фан-таълим салоҳиятини ошириш;
– иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит муҳофазаси борасидаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш маросими бўлиб ўтди.