Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–40-сон, 13.03.2026 й.) қабул қилинди.

🏛 Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази негизида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Академия) ташкил этилади.

✅ Академия қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишлари, узоқ ва яқин муддатли дастурларни белгиловчи ҳамда мувофиқлаштирувчи, агросаноат мажмуини илмий жиҳатдан ривожлантиришни амалга оширувчи давлат илмий муассасаси ҳисобланади.

📝 Қишлоқ хўжалиги, ер муносабатлари билан боғлиқ ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш жараёнида мажбурий тартибда Академияда илмий экспертизадан ўтказилади.

📜 Академияда қуйидаги унвонлар бериш тартиби жорий қилинади:

▫️ ёш академик;
▫️ Академия профессори;
▫️ Академиянинг мухбир аъзоси;
▫️ Академиянинг ҳақиқий аъзоси (академик);
▫️ Академиянинг хорижий аъзолари.

Киритилди: Бугун 10:01. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!