8 январ куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода учрашуви бўлиб ўтади.
Уч томонлама учрашув Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари туташган жойда бўлиб ўтади, деб хабар берди Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.
Хабарга кўра, учрашув чоғида уч давлат президентлари ўртасида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар юзасидан музокаралар бўлиб ўтади.