Запорожьега қилинган ҳужум натижасида 13 киши ҳалок бўлди, деди Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Федоров.
Дастлаб у бир кишининг ўлими ва уч нафар жароҳатлангани ҳақида хабар берган. Тез орада қурбонлар сони олтитага, кейин эса 30 кишига етди.
* * *
Россия қўшинлари 8-январ, чоршанба куни Украинанинг Запорожье шаҳридаги саноат инфратузилмасига ҳаво ҳужуми уюштирди, деди Запороже вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Федоров Телеграмъда.
Запорожье вилоятида маҳаллий вақт билан 15:17 да ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари Украина жанубидаги рус қўшинларининг тактик авиацияси фаоллиги ва ҳаво-десант қуролларидан фойдаланиш таҳдиди ҳақида хабар берди. Соат 16:41 да Запороже вилоятида ҳаво ҳужуми содир бўлди.
Ҳужумда қандай турдаги қурол қўллангани ҳозирча маълум эмас. Россия ҳарбийлари бу ҳақда изоҳ бермади.