Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон футбол ассосиацияси жаҳон футболида ўз ўрнига эга Германия футбол иттифоқи билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштиряпти.

Хабарингиз бор, Германия дунёдаги футболи энг ривожланган мамлакатлар сирасига киради. Ушбу давлат футболи ўз натижалари билан ҳар жабҳада энг олди ўринларни эгаллайди.

Футбол инфратузилмаларини яхшилаш, болалар футболи ва ёш футболчиларни тарбиялаш тизимини йўлга қўйиш, футбол соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар малакасини ошириш, ҳакамлик ва бошқа бир қатор йўналишларда Германия тажрибаси ўрганилади ва икки ташкилот бу борада яқиндан иш олиб боради.

Ўзаро ҳамкорликнинг илк дебочаси сифатида 9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қирғизистон ўртоқлик учрашувини бошқариб бориш учун германиялик ҳакамлар гуруҳи таклиф этилди. Ўйин бош ҳаками халқаро майдонда бир қатор учрашувларни бошқаришга улгурган, Россия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2018да ВАР тизими бўйича фаолият олиб борган ФИФА рефериси – Бастиан Данкерт. Унга қанотларда ҳамюртлари Ян Зайдел ва Рене Роде ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини ўзбекистонлик Илгиз Танташев бажаради.

Қайд этиш жоиз, ЎФА ва ГФИ ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик футбол мутахассисларининг Германияда малака ошириши, Германия футболи тажрибасини ўрганиши ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ўртоқлик учрашуви эртага “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 17:00да бошланади.

Маълумот ўрнида, мазкур учрашув миллий терма жамоамиз учун 14 ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши беллашув олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Киритилди: 19:45 08.11.2019. Ўқилди: 2161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!