Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этиши мумкин

Ўзбекистон Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этиши мумкин

Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи босқичига кирди. Бугун мусобақанинг амалдаги сўнгги тўлиқ куни бўлиб, Ўзбекистон делегацияси олдида бир нечта муҳим вазифалар турибди.

Кун дастурида жами 47 та йўналиш бўйича медаллар ўйналиши белгиланган. Шуларнинг 11 тасида ғолиблар аллақачон маълум бўлди. Эртага эса фақат от спортида икки комплект медаль учун баҳслар ўтказилади.

Ўзбекистон делегацияси учун бугунги натижалар алоҳида аҳамиятга эга. Чунки Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида қайд этилган энг яхши медал натижасини янгилаш учун ҳамюртларимизга яна камида 3 та олтин ва умумий ҳисобда 7 та медаль керак бўлади.

Ханчжоуда Ўзбекистон спортчилари 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза — жами 71 та медални қўлга киритган эди.

Яна бир тарихий кўрсаткич умумжамоа ҳисобида қайд этилиши мумкин. Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида ҳали ҳеч қачон медаллар жадвалида 4-ўринни эгалламаган.

Делегациянинг энг яхши натижаси 5-ўрин бўлиб, бу кўрсаткич Хиросима-1994, Пусан-2002, Жакарта-2018 ва Ханчжоу-2022 мусобақаларида қайд этилган.

Шу боис бугунги беллашувлар Ўзбекистон учун нафақат янги медаллар, балки Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижани янгилаш имкониятини ҳам тақдим этади.

Киритилди: 11:02 03.10.2026. Ўқилди: 2428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!