Бугун 24 ноябрь, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича яна етакчига айланди

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича яна етакчига айланди

Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларига кўра, йилнинг III чорагида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчи ўринни эгаллади. Бу вақт оралиғида Марказий банк 35 тонна олтин сотган.

Аввалроқ, Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Марказий банк июль ойининг ўзидаёқ 11,6 тонна миқдорда олтин сотди.

Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни 22 тонна олтин сотган ҳолда Туркия эгаллаб турибди. Шунингдек, Россия 1,2 тонна кўрсаткичи билан фаол олтин сотувчи мамлакатлар қаторидан жой олган.

Forbes нашрининг таъкидлашича, III чоракда олтинга бўлган талаб 2009 йил III чорагидан бери энг паст даражага тушди ва  коронавирус пандемияси давом этаётган бир пайтда 892,3 тоннага камайган.

Олтин савдосининг ортиши мамлакатларда пандемия сабабли кузатилаётган иқтисодий зарбани юмшатиш учун олтинга бўлган рекорд даражадаги нархлардан фойдаланиб қолиш мақсадлари билан боғлиқ, деб ёзади Bloomberg. Олтин нархи август ойининг бошида унцияси учун рекорд даражага, яъни 2067 долларга кўтарилди.

Киритилди: 17:35 30.10.2020. Ўқилди: 1747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!