Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат

Ўзбекистон оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат

Ўзбекистон оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлат. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарлик ҳам кучайтирилди.

Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак. Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур.

Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидаn қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз.

Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш чоралари каби долзарб масалаларни муҳокама қилди.

"Барча масъул раҳбарларни бугунги суҳбатдан тегишли хулоса чиқаришга чақирaман. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши керак", деди у.

Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ.

Киритилди: Бугун 08:28. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!