Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Науру билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ўзбекистон Науру билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Науру ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма комюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Наурунинг БМТдаги доимий вакили Лара Эраб Даниел имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан хорижий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди.

Шу тариқа, Науру республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 159-давлат бўлди.

Киритилди: 16:54 21.03.2025. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!