Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди

Шунингдек, президент фармони билан қуйидагилар “Имом Бухорий” ордени билан тақдирланди:

🔸Абдуллаев Абдулҳай Болтабоевич - Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси араб тили ва адабиёти ал-Азҳар кафедраси доценти;

🔸Абдуллаев Хайрулла Ибодуллаевич - Хоразм вилояти бош имом-хатиби;

🔸Алимов Мирзамаҳсуд Хатамбекович - Андижон вилояти бош имом-хатиби;

🔸Сайфудинов Раҳматулла Ҳабибулаевич - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Минор” масжиди имом-хатиби;

🔸Юнусов Абдуқаҳҳор Рихсибаевич - Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби.

Бундан ташқари, айни шу фармон билан Карим Мирҳодиев, Саида Раметова ва Тоҳир Саидовга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Киритилди: 13:53 24.08.2025. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!