Эронда ўзбекистонлик футболчиларнинг сони ошиши мумкин.
"Хоразм" ҳимоячиси Достон Турсунов Эроннинг "Фулад" клубига ўтишга яқин.
Аввалроқ, Рустам Ашурматов Эроннинг "Истиқлол" клуби билан шартнома тузгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, "Фулад" сафида Ўткир Юсупов ҳаракат қилади.
30 ёшли ҳимоячи Суперлиганинг биринчи даврасида 13 та учрашувда майдонга тушган.