Бош мураббий Фабио Каннаваро бошчилигидаги штаб таркиби янги аъзолар билан тўлдирилган.
Терма жамоага кўп йиллик халқаро тажрибага эга физиотерапевт Сильвано Котти келган.
У фаолияти давомида Италия ва Хитой миллий терма жамоалари, шунингдек, "Интер", "Милан", "Челси" ҳамда "Рома" клубларида ишлаган.
Шунингдек, спорт нутрициологи Андреа Иулиано ҳам жамоага жалб этилган.
Ушбу биолог-мутахассис илгари "Удинезе" клуби ва Швейцария ёшлар терма жамоасида фаолият юритган.
Янги мутахассислар футболчиларнинг жисмоний ҳолати, тикланиши ва спорт таомланиши йўналишларига масъул бўлишади.