Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон миллий таомлари Россиянинг 18 миллионлик аудиториясига намойиш этилади

Ўзбекистон миллий таомлари Россиянинг 18 миллионлик аудиториясига намойиш этилади



Россиянинг “Первый канал” телеканали Туризм қўмитаси кўмагида Бухоро ва Хивада машҳур гастрономик кўрсатувини суратга олади. Машҳур дастурда миллий таомларимиз, қадимий шаҳарларимиз ва бой маданий меросимиз намойиш этилади.

Аввалроқ кўрсатув орқали Самарқанд ва Тошкент ҳам тарғиб қилинган. Бундай лойиҳалар Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш учун муҳим имконият.

Маълумот учун, 2026 йилнинг дастлабки 10 ойида Россиядан Ўзбекистонга 1,1 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

Киритилди: 18:12 14.11.2026. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар