Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон миллий жамоасининг Қатардаги йиғинга борадиган таркибида ўзгариш бўлди

Ўзбекистон миллий жамоасининг Қатардаги йиғинга борадиган таркибида ўзгариш бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 20-31 январ кунлари Қатарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, «Андижон» аъзоси Дониёр Абдуманнопов жароҳати туфайли Ўзбекистон миллий жамоасининг Қатардаги йиғини ва Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Мураббийлар штаби томонидан унинг ўрнига «Навбаҳор» клуби футболчиси Русланбек Жиянов йиғинга жалб этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Иордания учрашуви 27 январ куни Тошкент вақти билан соат 22:00да «Абдуллоҳ бин Халифа» стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув учун легионер футболчилар эмас, асосан Суперлигада фаолият юритаётган ўйинчилар чақирилган.

Ўзбекистон миллий жамоасининг Қатардаги йиғинга жалб этилган таркиби:

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов (Насаф), Ботирали Эргашев (Нефтчи), Ҳамидулло Абдунабиев (Бунёдкор)

Ҳимоячилар: Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК), Ғолиб Ғайбуллаев (Насаф), Дилшод Комилов (Насаф), Ислом Қобилов (Сўғдиёна), Жаҳонгир Ўрозов (Динамо), Фаррух Сайфиев (Навбаҳор), Шерзод Насруллаев (Насаф), Саидазамат Мирсаидов (Навбаҳор), Зафармурод Абдураҳматов (Насаф), Умар Эшмуродов (Насаф), Асадбек Раҳимжонов (ОКМК)

Яримҳимоячилар: Акмал Мозговой (Насаф), Одил Ҳамробеков (Бунёдкор), Жамшид Искандеров (Навбаҳор), Жаҳонгир Абдусаломов (Сурхон), Ойбек Бозоров (Насаф)

Ҳужумчилар: Анваржон Ҳожимирзаев (Динамо), Азизбек Амонов (Нефтчи), Русланбек Жиянов (Навбаҳор), Бобур Абдухолиқов (Насаф), Ҳусайн Норчаев (Нефтчи), Жасур Яхшибоев (Ордабаси, Қозоғистон).

Киритилди: 12:20 17.01.2025. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!