Бугун 12 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси: «БААни мағлуб этишга мажбурмиз»

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси: «БААни мағлуб этишга мажбурмиз»

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Эронга қарши ўйин ва бўлажак рақиблар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ўйин яхши ўтди, муҳими биринчи ўринда қолди. Тўғри, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, аммо очко йўқотганимиз билан гуруҳдаги асосий рақибимиздан 1 очко олдик. Натижада хафамиз дея олмайман, аммо хурсанд ҳам эмасмиз. Кейинги ўйинни дисквалификация сабаб аниқ ўтказиб юбораман. Жароҳат бунга сабаб эмас. Бош мураббий йўқлиги албатта таъсир қилади. Мураббийимиз йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилдик. Рақибга ҳурматни сақлаган ҳолда айтаманки, БААни мағлуб этишга мажбурмиз», - деди Ашурматов.

Маълумот учун, Ўзбекистон - БАА учрашуви 15 октябрь куни 19:00 да бошланади.

Киритилди: 22:11 11.10.2024. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!