Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон — Марказий Осиёда сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича биринчи ўринда

Ўзбекистон — Марказий Осиёда сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича биринчи ўринда

Ўзбекистон сунъий интеллектни жорий этиш бўйича халқаро рейтингда 17 поғона юқорилаб, 188 давлат орасида 70-ўринни эгаллади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида эса биринчи ўринда турибди.

Президент Мирзиёевга берилган маълумотга кўра, бу натижалар соҳада қўйилган илк қадамлар самараси бўлиб, кейинги босқичда ишларни янада жадаллаштириш режалаштирилган.

Президент таъкидлашича, 2030 йилгача мўлжалланган Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси қабул қилинган ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида махсус марказ фаолият бошлаган.

Шунингдек, давлат раҳбари соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш ва илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қўшимча вазифалар юклатди.

Киритилди: 19:54 06.10.2025. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!