Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон кубоги. "Ўлим гуруҳи"дан "Навбаҳор" биринчи бўлиб соғ чиқди

A A A
Ўзбекистон кубоги. "Ўлим гуруҳи"дан "Навбаҳор" биринчи бўлиб соғ чиқди

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган ўйинлари давом эттирилмоқда.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси водий дербисида "Андижон"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Лочинлар" очколарини 6 тага етказиб, муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди.

Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида "Динамо" "Насаф"га қарши майдонга тушди. Голларга бой кечган баҳсда томонлар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Маълумот учун, "H" гуруҳида 2-турдан кейин "Навбаҳор"да 6, "Динамо"да 2, "Андижон" ҳамда "Насаф"да 1 очкодан бор. Сўнги ҳал қилувчи турда Самарқандликлар "Навбаҳор"ни қабул қилади, Бердиев шогирдлари эса "Бобур Арена"га сафар қилади.

Киритилди: 19:00 21.04.2024. Ўқилди: 2130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!