Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон келажакда ҳам ЕОИИ давлатлари билан кооперацион алоқаларни ривожлантириш тарафдори

A A A
Ўзбекистон келажакда ҳам ЕОИИ давлатлари билан кооперацион алоқаларни ривожлантириш тарафдори

Ўзбекистон ЕОИИ билан қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори:

🔹Ўзаро савдони ошириш учун қулай шароитлар яратиш. Ўзбекистон эркин савдо зонаси ҳақидаги шартномага амал қилишда давом этади.

🔹Ўзбекистон миллий техник регламентларини ЕОИИ нормаларига мувофиқлаштиришни давом эттирмоқда;

🔹Ўзбекистон келажакда ҳам ЕОИИ давлатлари билан кооперацион алоқаларни ривожлантириш тарафдори.

🔹Бугун биз ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорликла саноат технопарклари ва инфратузилма лойиҳаларни ривожлантирмоқдамиз. Жорий йилнинг ўзида республикада ЕОИИ мамлакатлари билан 1000 та янги корхона очилди. Уларнинг умумий сони 5000 дан ошди;

🔹Янги мустаҳкам ишлаб чиқариш занжирларини яратиш. Улар бизнинг давлатларимизнинг индустирал ривожланишига ёрдам беради. Ушбу йўналишда кооперацион алоқаларни ривожлантириш ва локализацияни чуқурлаштириш бўйча қўшма йўл харитасини қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади;

🔹Транспорт йўналишларини диверсификация қилиш, ҳужжатлар расмийлаштиришни рақамлаштириш ва соддалаштириш, янги логистика тармоқларини ривожлантириш;

🔹Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Осиё Тинч Океани ҳудудларига самарали транспорт коридорларини ишлаб чиқиш лойиҳаларида фаол иштирк этишга тайёрмиз;

🔹Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга қаратилган илмий изланишлар бўйича алоҳида дастурга асосан ҳамкорлик қилиш муҳим деб ҳисоблаймиз;

🔹Ўзбекистонга нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом-ашё маҳсулотларини экспортини чеклаш режимини қўлламасликка умид қиламиз;

🔹Шунингдек, меҳнат миграцияси ва мутахассисларнинг эркин ҳаракатланиши масалаларида ЕОИИ билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз.

Киритилди: 15:43 09.12.2022. Ўқилди: 1590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!