📊 Жорий йил январ–август ойларида Ўзбекистон жами 22,98 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилди. Статистика қўмитаси маълумотига кўра, мазкур қийматнинг 8,42 млрд доллари (36,7%) олтин сотуви ҳиссасига тўғри келади. Бу мамлакат тарихида қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Яъни, ўтган даврларда ҳатто йиллик сотувлар ҳам бу саккиз ойлик қийматга етмаган.
Таққослаш учун:
➖ 2024 йил январ–августда олтин экспорти 4,98 млрд доллар бўлган;
➖ 2023 йилда олтин экспорти кескин ўсиб, 8,1 млрд долларга етган;
➖ 2021 ва 2022 йилларда ҳар бири бўйича қиймат 4,1 млрд доллардан ташкил этган.
➖ 2018 йилда – 2,9 млрд доллар,
➖ 2019 йилда – 4,9 млрд доллар,
➖ 2020 йилда – 5,8 млрд долларлик олтин сотилган.
🏦 2025 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қиймати биринчи марта 50,1 млрд долларга етди. Шундан 40 млрд доллардан ортиғи олтин ҳиссасига тўғри келади. Мамлакат захирасида 11,8 млн унсия (334,5 тонна) олтин мавжудлиги қайд этилган.