Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон ЖСТ бўйича Филиппин билан икки томонлама музокараларни якунлади

Ўзбекистон ЖСТ бўйича Филиппин билан икки томонлама музокараларни якунлади

Президентнинг махсус вакили Филиппин сўнгги икки ой ичида Ўзбекистон музокараларни якунлаган тўртта давлатдан бирига айланганини қўшимча қилди.

Ўзбекистон Филиппин билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда 1 декабрь куни президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

Филиппин Ўзбекистон билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган 23-мамлакат бўлди. Урунов ва республиканинг ЖСТдаги элчиси Тиханки МануЭл 1 декабрь куни Женевада бўлиб ўтган учрашувда протоколни имзоладилар. Маросимда ЖСТ бош директори ўринбосари Чжан Сянчен ҳам иштирок этди.

«Мен Женевада билган энг яхши элчилардан бирига ушбу натижага эришиш учун иштирок этгани, қўллаб-қувватлагани ва биргаликда ишлагани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзбекистон-Филиппин музокара гуруҳларига алоҳида миннатдорчилик билдираман — биз буни биргаликда амалга оширдик,» — деб ёзди Азизбек Урунов.

Президентнинг махсус вакили Филиппин сўнгги икки ой ичида Ўзбекистон музокараларни якунлаган тўртта давлатдан бирига айланганини қўшимча қилди. Булар орасида Эл-Салвадор, АҚШ ва Хитой бор.

Киритилди: Бугун 15:04. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!