Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон илк бор БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши ЭКОСОС аъзолигига сайланди

A A A
Ўзбекистон илк бор БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши ЭКОСОС аъзолигига сайланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Муҳсинжон Холмуҳамедов “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг “Ахборот” янгиликлар дастурига БМТнинг энг асосий органларидан бири бўлган, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш сайловидаги Ўзбекистон мувофақияти ва унинг аҳамияти ҳақида ўзининг мулоҳазаларини билдирди.

🎙 Ўзбекистон мазкур ташкилотнинг глобал кун тартибига минтақамиздаги Марказий Осиё масалаларни ҳам баралла айтиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Шу орқали Ўзбекистонда ва минтақа мамлакатларида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш борасида йирик ташаббуслар ва лойиҳаларни ишлаб чиқилишига, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга халқаро грант ва инвестицияларни жалб қилишда ҳам самарали фойдаланиш мумкин бўлади.

Шу жиҳатдан ушбу ташкилотга аъзолик Ўзбекистоннинг минтақамиздаги етакчилиги ва минтақадаги ҳамкорликни ҳам мустаҳкамлайди.

Киритилди: 10:28 14.06.2024. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!