Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон иккиламчи санкциялар хавфига жудаям жиддий қарайди — Марказий банк раиси

Ўзбекистон иккиламчи санкциялар хавфига жудаям жиддий қарайди — Марказий банк раиси

Марказий банк раиси Тимур Ишметов 24 октябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ ва ЕИнинг сўнгги санкцияларига, жумладан, Россиянинг “Роснефть” ва “Лукойл” нефт компанияларига нисбатан жорий этилган санкцияларнинг Ўзбекистонга эҳтимолий таъсирига изоҳ берди.

"Бутун дунёда бўлган ўзгаришларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига бевосита ёки билвосита, озми ёки кўп, кичикми ёки катта, барибир, маълум даврда таъсири бўлади", — деди Ишметов.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европа Иттифоқининг сўнгги санкция чоралари, жумладан, нефть маҳсулотларига чекловлар таъсир қилиши эҳтимоли истисно этилмайди. Бироқ, унинг таъкидлашича, нефть маҳсулотларини етказиб бериш одатда узоқ муддатли шартномалар асосида амалга оширилади.

"Биз иккиламчи санкциялар хавфига тушиш масаласига жудаям жиддий қараймиз. Бир неча йиллар бўлди, шукур, сўнгги икки-уч йилда санкциявий комплаенс ҳам, умуман, банк тизимида сал бўлса ҳам такомиллашди ва доимий такомиллаштирилиб борилади", — дея таъкидлади Ишметов.

Киритилди: 20:53 24.10.2025. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!