Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон IBA Жаҳон чемпионатидаги иштирокини тугатди. Якуний натижалар қандай бўлди?

Ўзбекистон IBA Жаҳон чемпионатидаги иштирокини тугатди. Якуний натижалар қандай бўлди?

Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Ушбу мусобақада дунёнинг 108 та давлатдан 428 нафар боксчи иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам баҳсларда тўлиқ таркиб билан қатнашди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлди:

Олтин:

-51 кг. Ҳасанбой Дўсматов

-67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Кумуш:

-60 кг. Абдумалик Халоков

-80 кг. Жавоҳир Умматалиев

-92 кг. Тўрабек Хабибуллаев

+92 кг. Арман Маханов

Бронза:

-54 кг. Асилбек Жалилов

-57 кг. Хўжаназар Нортожиев

-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев.

Мусобақада умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоаси 7 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медаль қўлга киритган ҳолда 1-ўринни банд этди.

Иккинчи ўринни Қозоғистон боксчилари эгаллади (3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза).

Ўзбекистон терма жамоаси эса 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медали билан учинчи бўлди.

Ўзбекистон IBA Жаҳон чемпионатидаги иштирокини тугатди. Якуний натижалар қандай бўлди?

Киритилди: 23:25 13.12.2025. Ўқилди: 2400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!