Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистон ҳукумати Ватиканга янги элчисини жўнатди

Ўзбекистон ҳукумати Ватиканга янги элчисини жўнатди

Ватиканнинг Ҳаворийлар саройида Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фарруҳ Турсунов Рим Папаси Лев XIVга ишонч ёрлиқларини топширди. «Дунё» ААнинг хабар беришича, суҳбат чоғида элчи Ўзбекистон Президенти номидан Рим папасига самимий салом ва энг эзгу тилакларини етказган. Рим папаси Лев XIV Ўзбекистон Президенти ва халқига чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди. У Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 33 йил давомида турли миллат ва дин вакиллари ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қаратилган мустаҳкам ҳамкорлик салоҳияти шаклланганини таъкидлади. Шунингдек, у Самарқанднинг Шарқ ва Ғарб дунёсига таъсир кўрсатадиган фалсафий ва диний тафаккурнинг йирик маркази сифатидаги аҳамиятига алоҳида эътибор берди. Ўзбекистон анъанавий равишда динлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини илгари суриш тарафдори экани, бу борадаги халқаро ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди. Учрашув якунида Рим папаси Лев XIV ўзбек халқининг гуллаб-яшнаши учун ибодат қилишини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги дўстлик ва конструктив ҳамкорлик янада мустаҳкамланишини тилади. Эслатиб ўтамиз, Фарруҳ Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси ҳисобланади. 2024 йил 9 апрель куни дипломат Испания Қироли Филипп VI’га ишонч ёрлиқларини топширган. Бундан ташқари, дипломат ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Андоррадаги элчиси ҳисобланади. 2025 йил 11 март куни у Андорра ҳамраиси, Франция Президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган.

Киритилди: 13:24 16.12.2025. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!