Ўзбекистон ҳукумати Ислом тараққиёт банкидан 20 йил муддатга 260 млн долларлик имтиёзли қарз жалб қилмоқда. Қарз маблағлари ҳисобидан 2024-2028 йилларда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 21 та туманида қишлоқлар инфратузилмаси яхшиланади.
Жумладан, лойиҳа доирасида 20 мактаб (19 таси Самарқандда), 14 боғча, 10 та оилавий шифокор пункти (барчаси Самарқандда) қурилади, 200 км ичимлик суви, 368 км электр тармоғи тортилади, қарийб 330 км йўл қурилади, 53 та трансформатор ўрнатилади.