“Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ҳурматли йўловчилари!
Aйни пайтда бизга авиачипталарни топшириш ва қайта бронлаш масаласида кўплаб мурожаатлар ва сўровлар келиб тушмоқда. Бизнинг ходимларимиз уларнинг барчасини тезда ҳал қилиш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилишмоқда.
Бекор қилинган қатновларга бўлган чипталарни топшириш ёки чекловлар бекор қилинганидан кейин амалга ошириладиган авиакомпаниямизнинг қатновларига қайтадан брон қилишни истаган барча йўловчилар буни жарималар ва санкцияларсиз амалга оширишлари мумкин бўлади.
Сизнинг тушунишингизга умид қиламиз ва хотиржам бўлишингизни сўраймиз.
Жорий ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақидаги барча маълумотларни бизнинг uzairways.com сайтимизда ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатишингиз мумкин:
Telegram — https://t.me/uzbekistanairways
Instagram — www.instagram.com/uzairways/
Facebook — https://www.facebook.com/uzairways.official/” – дейилади унда.