Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон ҳамма билан дўст бўлишни истайди, биз ҳам ҳамкорликка тайёрмиз – Марко Рубио

Ўзбекистон ҳамма билан дўст бўлишни истайди, биз ҳам ҳамкорликка тайёрмиз – Марко Рубио

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Самарқандга ташрифи доирасида Марказий Осиёда Хитой таъсири кучайиб бораётгани ва Вашингтон минтақа давлатларига нималар таклиф қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Марказий Осиёда бошқа давлатлар билан рақобатлашишни истайди, аммо бу рақобат адолатли бўлиши керак.

«Биз бу ерга келиб, бошқа давлатлар билан гаплашманг ёки ҳамкорлик қилманг, демоқчи эмасмиз. Мақсадимиз – Америка компаниялари учун ҳам имкониятлар яратиш», – деди Рубио.

Давлат котиби Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилдаги иқтисодий ўсишига ҳам юқори баҳо берди.

«Ўзбекистон барча билан дўст бўлишни, ҳамма билан иқтисодий алоқалар ўрнатишни исташини очиқ айтган. Биз ҳам бундан манфаатдормиз», – дея қўшимча қилди у.

Рубионинг маълум қилишича, АҚШ делегацияси билан минтақага қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келган. Уларнинг айримлари аллақачон келишувларга эришган ва бу ҳақда кейинроқ эълон қилинади.

Киритилди: Бугун 19:47. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!