Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди

Айни пайтда Миллий футбол марказида ассоциациянинг 2025 йил 22 февралда ўтказилган Навбатдан ташқари Конгресс баённомасини тасдиқлаш жараёни давом этмоқда.

Шунингдек, 2025 йил молиявий кўрсаткичларини текшириш бўйича аудиторлик ҳисоботини тасдиқлаш, ташкилотнинг 2025 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ўқиб эшиттирилмоқда.

Хусусан, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди:

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов ўз лавозимига қайта сайланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ўз лавозимига қайта сайланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов ўз лавозимига қайта сайланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзолигига Аваз Каримов, Эдита Миробидова, Фозилжон Комилов, Жаҳонгир Усмонов, Ойбек Касимов, Аваз Азизхўжаев, Бекзод Маматқулов ва Диёр Имомхўжаев номзодлари илгари сурилди.

Эндиликда маросимнинг иккинчи қисмида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!