Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки аъзоси бўлиши мумкин

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки аъзоси бўлиши мумкин

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига (ЕТБ) қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Осиё ва Тинч океани минтақаси тараққиёт институтлари ассоциацияси (ADFIAP) аъзолари – инвесторлар конференцияси чоғида ташкилот раҳбари Николай Подгузов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ЕТБ ва Ўзбекистон ўртасида музокаралар олиб борилмоқда ва кўплаб позициялар бўйича яқинлашув кузатилган. Шу сабабли, ҳозирги вақтда Ўзбекистон банкка қўшилиш учун энг реал номзоддир.

Евроосиё тараққиёт банки (Eurasian Development Bank, EDB) халқаро молия ташкилоти бўлиб, Евроосиё минтақаси мамлакатларида иқтисодиётни, савдо-иқтисодий муносабатларни ва интеграция жараёнларини ривожлантиришга қаратилган инвестиция фаолиятини амалга оширади. 2006 йилда ташкил этилган, устав капитали 7 млрд долларга тенг. Банкнинг штаб-квартираси Олма-Ота шаҳрида (Қозоғистон) жойлашган. Шунингдек, Санкт-Петербург, Остона, Бишкек, Душанбе, Ереван, Минск, Москвада ваколатхоналари мавжуд.

Киритилди: 05:08 16.05.2023. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!