Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Си Цзинпин оғир бетобми?

Си Цзинпин оғир бетобми?

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпиннинг хатти-ҳаракатлари у оғир касалликка чалинган дея шубҳаланишга асос беради. Сиёсатчи бошини чап томонга эгиб юради, бу инсулт оқибати бўлиши мумкин, деб ёзди «Китайская угроза» телеграм-канали.

«Агар инсулт бош миянинг ҳаракатланиш қобиғи ёки инсон миясидаги базал ганглиялар деб аталувчи тўқималарни шикастласа, бу бўйин мушакларининг, масалан, трапециясимон мушак ёки тўш-ўмров-сўрғичсимон мушакнинг бир томондан кучли тортилишига олиб келади», — дейилади хабарда.

Шунга ўхшаш физиологик ўзгаришлар туфайли бош доимий тарзда беихтиёр бир томонга эгилиб қолиши мумкин.

Хитой расмийлари бу хабарга муносабат билдиргани йўқ, Си Цзинпиннинг бетоблигига далил бўлувчи бошқа маълумотлар ҳам мавжуд эмас.

Киритилди: 01:12 11.05.2025. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!