2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 22,7 фоизга ўсиб, 15,7 миллиард долларни ташкил этди, дея хабар беради Евроосиё тараққиёт банки.
ЕОИИ мамлакатларига экспорт импортдан кўпроқ ўсди – мос равишда 35% ва 16%.
Бунга савдо йўллари географиясининг ўзгариши, расмий Тошкентнинг ташқи савдо айланмасида иттифоқ давлатлари улушининг ортиши ёрдам берди.
Ўзбекистон ЕОИИ аъзоси эмас, лекин ташкилотда кузатувчи давлат мақомига эга.