Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган ЕОИИ етакчиларининг кенгайтирилган йиғилишида республика бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.
Ариповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 30 %га, жорий йилда эса 40 %га ўсди.
Республика кооперация алоқаларини янада ривожлантириш, саноат технопаркларини биргаликда ривожлантириш тарафдори, деди у.
Жорий йилнинг ўзида мамлакатда ЕОИИ давлатлари иштирокида 1000 та янги корхона очилди. Уларнинг умумий сони 5 мингдан ошди.