Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон электр станцияларидаги муаммолар туфайли Афғонистонда электр тақчиллиги юз берди — ОАВ

Ўзбекистон электр станцияларидаги муаммолар туфайли Афғонистонда электр тақчиллиги юз берди — ОАВ

Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси қуввати 300 МВтдан 400 МВтгача оширилди. Бу ҳақда Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси вакилига таяниб, TOLOnewsга таяниб, "gazeta.uz" хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, сўнгги бир неча кун ичида Қобулнинг аксарият ҳудудлари аҳолиси электр тақчиллигига дуч келган — кунига атиги 20 дақиқа электр энергия етказиб берилган.

Нашр келтирган DABS баёнотида, Ўзбекистондаги электр станцияларидаги муаммолар туфайли электр энергияси қуввати тушиб кетгани айтилган. Компания етказиб бериш қуввати ошгани сабаб, электр энергия тақчиллиги қисқаришини таъкидлаган.

The Khaama Press агентлиги Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергия қуввати 300 МВтдан тушиб кетганини қайд этган. TOLOnews эса узилишларга қадар бу кўрсаткич 450 МВтни ташкил этганини қўшимча қилган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газета.uz»га ҳозирги пайтда шартномада келишилган электр энергияси қувватининг 85 фоизи миқдорида юборилаётганини тасдиқлади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компанияси афғон ОАВларидаги хабарни изоҳлашни исташмади.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни бир қатор Ўзбекистон ИЭСарида қисман ўчишлар юз берди. Бу ўз навбатида Қозоғистон жануби ҳамда Қирғизистоннинг айрим туманларида электр энергиясидаги узилишларга олиб келди.

2019 йилнинг сентябрь ойида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компанияси Da Afghanistan Breshna Sherkat энергетика компания билан 10 йил мобайнида «ол ва тўла» тамойили асосида электр энергиясини етказиб бериш бўйича битим имзолаган.

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев биринчи босқичда етказиб бериш ҳажми 4,2 млрд кВт соатни ташкил этишини, кейинчалик 6 млрд кВт соатгача кўпайтирилишини таъкидлаган эди.

Review.uz маълумотларига кўра, Афғонистон электр қувватининг асосий қисмини қўшни давлатлардан импорт қилади. Умумий импорт ҳажми 2017−2018 йилларда 4,6 млрд кВт соатдан иборат бўлган. Асосий етказиб берувчи Ўзбекистон ҳисобланади — 2 млрд кВт соат, Тожикистон — 1,2 млрд кВт соат, Эрон — 724 млн кВт соат, Туркманистон — 658,8 млн кВт соат импорт қилинган.

Киритилди: 09:54 13.01.2021. Ўқилди: 2171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!