Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ДХХ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев Тожикистонга нега борди?

Ўзбекистон ДХХ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев Тожикистонга нега борди?

Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев бугун, 12 июнь куни ишчи ташриф билан Душанбега борди. Бу ҳақда Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар хизмати маълумотига асосланиб Халқ сўзи хабар беради.

Қайд этилишича, Ихтиёр Абдуллаевни пойтахт аэропортида Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов кутиб олган.

Учрашув давомида терроризмга қарши кураш, давлат чегараларини муҳофаза қилиш, ўзаро ахборот алмашиш масалаларини муҳокама қиладилар. Якунда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик бўйича битим имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ДХХ раҳбари Роғун ГЭСи барпо этилаётган ҳудудга ташриф буюриши ва у ерда қурилиш ишларининг бориши билан танишиши ҳам кўзда тутилган.

Якунда Ўзбекистон ДХХ ва Тожикистон МХХ давлат қўмитаси ўртасида ҳамкорлик бўйича битим имзоланиши режалаштирилган.

Manba: uz24.uz

Киритилди: 10:10 13.06.2018. Ўқилди: 2371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!