Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон делегацияси МДҲ иштирокчи давлатлари Ассамблеясининг кузги сессиясида қатнашди

A A A
Ўзбекистон делегацияси МДҲ иштирокчи давлатлари Ассамблеясининг кузги сессиясида қатнашди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг кузги сессияси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси иштирок этди.

Ўзбекистон вакиллари Парламентлараро ассамблеянинг сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик ҳамда ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияларининг мажлисларида қатнашди.

Парламентлараро ассамблея кенгашининг мажлисида 2023 йилда ўтказилган тадбирлар сарҳисоб қилинди.

МДҲ ҳудудидаги сайлов кампаниялари мониторинги ҳақидаги маълумотлар тингланди. Бундан ташқари, бир қатор доимий комиссиялар фаолияти тўғрисидаги ахборот эшитилди.

Ҳамдўстлик парламент аъзолари билан бирга халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар ва экспертлар иштирок этган Aссамблея ялпи мажлисида эса соғлиқни сақлаш, экология, хавфсизлик ва ҳуқуқ соҳаларига оид бир қатор намунавий қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоиз, намунавий қонун ижодкорлиги Ассамблеянинг асосий фаолият йўналиши ҳисобланади. Намунавий қонунлар Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари аъзолари томонидан ишлаб чиқилади ва улар тавсиявий характерга эга бўлади.

Киритилди: 12:38 18.11.2023. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!